Асосийси олий таълим эмас, балки олий тафаккур.

Барча замонлар ва даврларда одамлар учун янги кашфиётларда иштирок этиш олий бахт бўлган.

Исталган спортчи қанчалик моҳир бўлмасин, қандайдир мутахассисликка эга бўлиши ва ишлаб чиқариш меҳнати билан шуғулланиши керак. Одам спорт учун эмас, спорт одам учун!

Одамдаги асосий куч – иродаси кучидир.

Коинотда биринчи бўлиш, табиат билан бирга-бир мисли кўрилмаган олишувга киришиш – бундан ҳам ортиқроғини орзу қилиш мумкинми?

Ҳаёт коинотни қандайдир суперменлар эмас, балки оддий одамлар ўзлаштиришини кўрсатмоқда.

Ўз касбингни ёқтирганингда, яхши ишлайсан, у билан астойдил машғул бўласан.

Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!

“Mana Buyuklar” kanali